Қамчиқда юк машинаси бетон тўсиққа урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди
25 август куни «Тошкент – Ўш» автомобил йўналишида ҳаракатланган «ISUZU» русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган.
Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинанинг юкхонасида 8 тонна қурилиш хомашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.
Юзага келган вазият юзасидан ФВВ шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин бартараф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter