Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да қирғиз юк машинаси ағдарилди, қурбон бор

«Қамчиқ»да қирғиз юк машинаси ағдарилди, қурбон бор

Кеча, 15 апрель куни Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш автомобилъ йўлида, Тошкент–Водий йўналишида ҳаракатланган, Қирғизистонга қарашли ЧАКМАН юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишга ағдарилиб тушган.

Йўлнинг ҳаракат қисми тўсиб қўйилгани сабабли кеча соат 17:22 да «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб боришган.

Автомашина систернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси воқеа жойида вафот этган.

Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, йўл-патрул хизмати ходимлари автомобилларнинг ҳавфсиз ҳаракати таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг