Путин кўп болалилик урф бўлаётганидан хурсандлигини айтди
Россия президенти Владимир Путин Россияда кўп болалик урфга қўйилганидан хурсанд эканлигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
10 январь куни Россия давлати раҳбари Чукотка автоном округига борган.
Путин тез орада кўп болали оилалар учун ягона федерал мақом ўрнатиш бўйича топшириқ берган. Шунингдек, кўп болали оилалар анъанасини қайта тиклаш муҳимлигини таъкидлаб, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга максимал даражада эътибор қаратишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунларига кўра, Россияда сўнгги 25 йил ичида туғилишнинг энг кам кўрсаткичи қайд этилиши мумкинлиги айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter