Прокуратура: Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди
Деҳқонобод тумани «Бешқўтон» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктиргани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, унга нисбатан давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганлик ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида А.Тга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter