Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг жорий ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Президентнинг жорий ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов давлат раҳбарининг бир ҳафталик фаолияти бўйича маълумот берди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш режаси ҳам ўрин олган. 

Ушбу ҳафта техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.

Президентимиз Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Айни дақиқаларда Президент Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг