Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Тошкентга қайтди

Президент Тошкентга қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар ҳамда Санкт-Петербург тарихий обидалари билан танишдилар.

Президентимиз Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Шу билан давлатимиз раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга қайтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг