Президент сенаторларни тайинлади (рўйхат)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ, Президент фармони билан:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори;
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори;
Кўчимов Абдусаид Кўчимович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори;
Сафоев Содиқ Солихович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари;
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори;
Турдиев Содиқжон — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси;
Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter