Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент меҳнат таътилидан қайтди

Президент меҳнат таътилидан қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган.

Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг