Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Бакалавриатда ўнлаб йўналишлар меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди

Президент: Бакалавриатда ўнлаб йўналишлар меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди

Йиғилишда таъкидланишича, бакалавриатда ўнлаб йўналишлар меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. Кўп олийгоҳлар кредит-модулга ўтди, лекин талабанинг қобилиятини юзага чиқарадиган тизим яратиш зарур.

«Жорий йилда 122 та янги йирик лойиҳалар бошланади. Бу – яқин йилларда мураккаб технологияда ишлай оладиган 10 минг муҳандис ва технологлар керак, дегани.

Лекин, олийгоҳларда бундай мутахассисларни тайёрлаш 20 фоиздан ошмаяпти», – деди давлат раҳбарии.

Бу борада «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш лозим.  Хорижга кетган талабаларнинг бор-йўғи 9 фоизи муҳандислик ёки технологиялар йўналишида экани қайд этилди.

Шу каби камчиликлар мактаб таълимида ҳам борлиги айтилди.

Қайд этилишича, ўтган йилги 380 минг мактаб битирувчисидан 180 минги таълимни коллеж, техникум ёки олийгоҳда давом эттирмоқда. Қолган 200 минг нафари меҳнат бозорига кириб келмоқда.

Дуал таълим билан 234 та профтаълим муассасасида барча ўқувчилар ҳам қамраб олинмаган. Вазирликлар ўзларига тегишли коллеж ва техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимли ишга қўйилиши, улардаги қувватлар 100 фоизга ишлатилиши керак.

Қурилиш вазирлигида 13 та, Сув хўжалиги вазирлигида 9 та, Ветеринария қўмитасидаги 5 та коллеж ва техникумда малакали амалиётчи усталарни кўпайтириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг