Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» олиб бериш учун 500 доллар пора олган фирибгар ушланди

«Права» олиб бериш учун 500 доллар пора олган фирибгар ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Прократура Департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. фуқаро М.Г.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 5 00 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг