Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт прокурори халоскор қўшниларни сийлади

Пойтахт прокурори халоскор қўшниларни сийлади

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

Икки ҳафта бурун Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйнинг 5-қавати деразасида ёш бола осилиб қолгани ва пастликка тушиб кетгани хабари берилганди. Қўшниларнинг саъй-ҳаракати билан ҳаёти сақлаб қолинган йигитчанинг аҳволи ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ахборот берганидан ҳам бохабарсиз.

Айни воқеликни Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев ён дафтарига алоҳида қайд қилиб қўйган экан. Кеча ўша манзил — Олмазор туманининг Беруний даҳасидаги бир тадбир ўтдики, шу баҳонаи сабаб бўлиб прокурор вакилларини жўнатди.

Маҳкама вакиллари тадбир жараёнида болажонни бориб кўрди, ҳадялар берилди. Ўта қалтис вазиятда фуқаролик бурчи ва жавобгарлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қобилиятини кўрсатган қўшниларга ҳам Тошкент шаҳар прокурорининг миннатдорчилик хати ва совғаси топшрилди.

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

Тошкент шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Севара Саиджонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, гап совға ёки бир энлик хатдагина эмас, балки эътиборда! Зеро, оддийгина эътибор қўни-қўшнилар ўртасидаги меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашга туртки бўлади. Оқибатсиз ҳаётда мазмун бўладими, ахир?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг