«Портал»га ёзганларни таъқиб қилувчилар назоратга олинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишлаб чиқилиб, бугун, 1 февраль куни тест режимида ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугундан синов тариқасида иш бошлаган виртуал қабулхонадаги яна бир янгилик — мурожаатчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида «Таъқиб ҳақида хабар» модули жорий қилингани бўлди.
Агар кимда-ким ариза ёки шикоят билан мурожаат қилгани туфайли таъқибга учрайдиган бўлса, бу ҳақда махсус тугма орқали тезкор хабар бериши мумкин. Бундай хабарлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жалб этган ҳолда устувор ва тезкор равишда кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter