Польша ҳарбий вертолётларини Беларусь чегарасига жойлаштирди
Польша 1 август куни Беларусь ҳаво кучларининг 2 та вертолёти рухсатсиз Польша ҳудудига кирганидан сўнг мамлакат иккита армия бригадасининг ҳарбий вертолётларини Беларусь билан чегарага жойлаштирди.
Польша қуролли кучлари бош қўмондонлигининг таъкидлашича, ҳужумчи вертолётлар Подляское водийсига кўчирилган. Улар тўлиқ жанговар ҳолатда.
Польша 1 август куни Беларуснинг иккита вертолёти мамлакат чегарасини бузиб ўтгани тўғрисида баёнот берган эди. Баёнотда НАТО раҳбарияти бу воқеадан хабардор қилингани айтилади.
Беларусь Мудофаа вазирлиги Польшанинг айбловларини ўта ўринли деб атаган. Кейинроқ, Беларусь ташқи ишлар вазирлиги Польшанинг муваққат ишлар вакилини чақириб, вазиятни кучайтирмасликни сўраган.
Польша мудофаа вазири Мариуш Блащак чегарадаги ҳодиса юзасидан шошилинч тарзда миллий хавфсизлик қўмитаси йиғилиши ўтказилганини айтди. Блащак чегарада ҳарбийлар сонини ва ҳарбий вертолётларни кўпайтириш тўғрисида буйруқ берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter