Покистоннинг собиқ президенти 80 ёшида вафот этди

Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Хусейн 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли GeoTV га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, экс-президент саратонга чалинган ҳамда икки ҳафта давомида ҳусусий касалхонада даволанаётган эди.
Маълумот учун, Мамнун Хусейн 2013-2018 йиллар мобайнида Покистон президенти лавозимида фаолият юритган. Касалхонага ётгунга қадар у Синд вилояти губернатори бўлган. Хусейн мамлакатнинг собиқ бош вазири Наваз Шарифнинг давомчиси эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter