Перм университетида қирғин уюштирган шахс умрбод қамалди
Россиянинг Перм университетида қирғин уюштирган Темур Бекмансуров бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ўша машъум воқеани амалга оширган пайтида 18 ёшли Темур Бекмансуров эндигина Перм университетининг ҳуқуқшунослик факултети биринчи босқичига талабаликка қабул қилинган эди.
У 2021 йилнинг 20 сентябри тонгида Перм давлат миллий тадқиқотлар университети ҳудудига милтиқ билан кириб келади ва одамларни отишни бошлайди.
Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, 40 дан зиёд одамлар жароҳатланган.
Бекмансуров ўзига қўйилган барча айбловларга иқрор бўлган, бироқ суддан ўзига энг юқори жазо тайинламасликни сўраганди (терговда ҳамкорлик қилгани ва ногиронлиги учун — қўлга олиш чоғида оёғидан яраланган, кейинчалик ўша оёғи ампутация қилинган).
Бекмансуров иши бўйича 59 киши жабрланган деб топилди. Улар судга киритган даъвода 18 млн рублдан ортиқ маблағ ундириб берилиши талаб қилинган.
Сўнгги сўзни олган Бекмансуров қилмишидан пушаймонлигини билдириб, етказган зарарини ногиронлик нафақаси ва қамоқда ишга жойлашганидан сўнг оладиган маошидан қопламоқчи эканини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter