Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пастдарғомда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Пастдарғомда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йилда Каттакўрғон шаҳрида ҳамда 2020 йилда Самарқанд, Тойлоқ, Ургут ва Оқдарё туманларида жами бешта Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.

Ушбу марказларда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компютер синфлари, киберспорт заллари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятдаги Рақамли технологиялар ўқув марказларининг олтинчиси Пастдарғом туманида ташкил қилинди ва ушбу марказ керакли замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди.

2020 йилнинг 7 октябрь куни марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Пастдарғом туман ҳокимининг ўринбосари М.Санақулова, АКТ вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва 100 га яқин ёшлар иштирок этдилар.

Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказ ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган.

Шунингдек мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг