«O‘zLiDeP» Ёшлар қаноти 150 нафар уюшмаган ёшни иш билан таъминлади
«O‘zLiDeP» Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!» лойиҳаси доирасида «Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз» шиори остида ёшлар форумини ташкил этди.
Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партия вилоят, шаҳар Кенгаши «Ёшлар қаноти» фаоллари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Бандлик, Марказий банк бошқармаси масъул ходимлари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Форумда уюшмаган ёшларни аниқлаш, ёшларни вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига доимий ва мавсумий меҳнатга кенг жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, ўз бизнесини бошлаш истагида юрган йигит-қизларнинг иқтисодий, ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
– Форумдан икки кун олдин Гулистон шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, ҳудуддаги уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантирган эдик, – дейди «O‘zLiDeP» Сирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. — Қолаверса, шаҳардаги йирик тадбиркорлик субъектларини лойиҳа доирасида ташкил этилаётган меҳнат ярмаркасида иштирок этишга таклиф қилгандик.Саъй-ҳаракатларимиз зое кетмади, кутган натижага эришдик. Форум доирасида ташкил этилганмеҳнат ярмаркасида 20 яқин тадбиркорлик субъекти ўзининг 350 дан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.
Форум якунда уюшмаган ёшлар ҳамдакасб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 150 нафаригаишга жойлашиш учун йўлланма берилди ва бандлиги таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter