«Ўзгидромет» томонидан шошилинч маълумот эълон қилинди
Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 27-28 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маълумот берди.
27-28 майда республика ҳудуди бўйича, 29 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
26 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, чўл ҳудудларида ва жанубида, 27-29 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
27 майда Ўзбекистоннинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 28 майда ҳудудларнинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 21-26 даражагача пасаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter