Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмади

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмади

2021 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 242 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 таси – Андижон вилояти, 8 таси – Бухоро вилояти, 6 таси – Жиззах вилояти,1 нафари Навоий вилояти, 4 таси – Наманган вилояти, 18 таси – Самарқанд вилояти, 2 таси – Сирдарё вилояти, 8 таси – Фарғона вилояти, 11 таси – Хоразм вилояти, 34 таси – Тошкент вилояти, 40 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча касалликдан 189 нафар бемор соғайганди, жами тузалганлар – 195193 нафар ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1479 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг