Ўзбекистоннинг собиқ элчиси янги лавозимга тайинланди
Ҳукумат қарори билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони билан киритилган эди.
Комил Рашидов аввал Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter