Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс россиялик эмаслиги айтилди

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс россиялик эмаслиги айтилди

Фото: Россия ФХХ

Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Литва махсус хизматлари назоратидаги каналда эълон қилинган видеода ўзини рус сифатида кўрсатган шахс аслида украиналик бўлган. Видеода ўзбеклар куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилинган эди.

Айтилишича, мақсад Россиянинг МДҲ давлатлари билан шериклик муносабатларига путур етказиш бўлган. Куч ишлатар тузилмалар текширув ўтказиб, интернетда «гўёки россиялик фуқаро номидан ўзбек миллати вакиллари ҳақида миллатчиликка асосланган шовинистик фикрлар билдирган» шахсни аниқлашган.

Ўзбекларни ҳақоратлаган шахс — Украина фуқароси Николай Николаевич Кочмарик, 1984 йилда Николаев вилоятида туғилган, ҳозирда Украина ҳудудида яшайди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг