Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар бу ҳафтада кетма-кет уч кун дам олишади

Ўзбекистонликлар бу ҳафтада кетма-кет уч кун дам олишади

Ўзбекистонда мамлакат Конституцияси қабул қилинган сана – 8 декабрь расман дам олиш (ишланмайдиган) кун ҳисобланади. Бу йилги байрам ҳафта сўнггига тўғри келгани боис ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олиш имкониятига эга бўлишди.

Чунки 9 ва 10 декабрь кунлари шанба-якшанбага тўғри келмоқда, кўпчилик ҳафтанинг бу кунларида дам олишади.

Аввалроқ уч кунлик дам олиш имконияти юзага келаётганини инобатга олган «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8–9 декабр кунлари Тошкент ва Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатновга қўйилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабити билан кетма-кет 4 кун, Қурбон ҳайитида эса кетма-кет 5 кун дам олишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг