Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг 60 фоизини туркий давлатлар фуқаролари ташкил қилмоқда

Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг 60 фоизини туркий давлатлар фуқаролари ташкил қилмоқда

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган умумий сайёҳларнинг 60 фоизи Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган фуқаролар ҳисобланади.

Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаёган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари йиғилиши доирасидаги тадбирда Туризм ва маданий мерос вазирининг маслаҳатчиси Темур Мирзаев маълум қилди.

Темур Мирзаев, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги потенциали хусусида тўхталди.

– Туркия 2022 йилнинг ўтган даврида 47 миллион сайёҳ қабул қилди. Озарбайжонда бу кўрсаткич пандемиядан сўнг ўсиб бормоқда: 1 млн сайёҳ. Шунингдек, Қозоғистонга – 80 минг, Қирғизистонга – 3,8 млн ва Ўзбекистонга 3,6 млн нафар сайёҳлар ташриф буюриб, бу кўрсаткич йил якунида 5 млн атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ташкилот доирасида келишувга эришилиши кутилаётган ва мавжуд транспорт-логистика борасидаги қулайликлар келгусида ТДТга аъзо давлатларга учинчи давлатлардан сайёҳларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Мирзаев.

Қайд этилишича, мамлакатлар кесимида – Озарбайжондан Ўзбекистонга 2018 йилда 10 465 сайёҳ келган бўлса, 2022 йилнинг сўнгги 9 ойида эса 5,4 минг киши Ўзбекистонга сайёҳ сифатида ташриф буюрган.

Худди шунингдек, 2018 йил давомида Туркиядан ташриф буюрганлар сайёҳлар сони 41 299 кишини, 2022 йилнинг 9 ой давомида эса 56 792 кишини ташкил қилган. Қирғизистондан эса 2018 йилда 1 млн. 56 минг сайёҳни, 2022 йилнинг 9 ойида бу рақам 920 минг кишини ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг