Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Бойбўта Дўстқораев вафот этди

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори, филология фанлари номзоди, республикамиздаги кўплаб журналистларнинг устози Бойбўта Дўстқораев оламдан ўтди.
Бойбўта Дўстқораев 1942 йили Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Оқтўнли қишлоғида туғилган.
ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида 1969 йилдан иш бошлаб, қарийб ярим асрлик умрини устоз сифатида шу соҳада журналист кадрлар тайёрлашга ҳамда миллий матбуот тарихини изчил ўрганишга бағишлади.
Миллий матбуот тарихи ва унинг етук намояндалари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Фитрат, Ҳожи Муин, Убайдулла Асадуллахўжаев, Саидризо Ализода сингари маърифатпарвар миллий зиёлиларнинг журналистик фаолияти ҳақида ёзган мақолалари билан илмий жамоатчиликка танилди.
«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter