Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда учувчи ва стюардессалар тайёрлайдиган университет ташкил қилиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда учувчи ва стюардессалар тайёрлайдиган университет ташкил қилиш таклиф қилинди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Ўзбекистонда фуқаро авиацияси ходимлари, жумладан учувчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган университетни ташкил қилиш ҳақида петиция жойланди.

Жаоавий мурожатда билдирилишича, аҳоли сони кундан-кунга ошиб, йўловчиларни ташиш, жумладан, ҳаво транспортидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш, шу жумладан ҳаво кемалари паркини янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил чоралар амалга оширилди. Айни пайтда юқори малакали ва бой тажрибага эга бўлган учувчилар, стюард ва стюардессаларга, муҳандис-механикларга талаб юқори.

«Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган университет очиш зарур деб ўйлайман. Ушбу таклифларни хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, амалиётимизга тадбиқ қилишимиз керак», деб ёзади петиция муаллифи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг