Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ўзбекистонда спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Фото: «Uza.uz»

Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Концепция доирасида мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб жисмоний тарбиянинг инновацион усуллари такомиллаштирилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига талабаларни танлашда уларнинг тренерлик касбида ишлаш иштиёқига эътибор берилади.

Жисмоний тарбия соҳасидаги кадлар Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортга раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича тажриба орттиради.

SPORTSUZ ахборот портали ҳамда iSPORT cпорт иловаси яратилади.

Спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича – «Skm-sportsmen», тренерларни маълумот базасини таъминлаш бўйича – «Skm-trener» ва республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича – «Skm-sportinshoot» ахборот тизимлари ташкил этилади.

«Спорт байрами» миллий фестивали ўтказилади.

Шунингдек қарор билан Концепцияни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида, «Жисмоний тарбия ва спорт» ихтисослаштирилган нашриёт маркази ташкил этилади.

Фуқаролар ўз турар жойларига яқинда жойлашган объектларнинг (таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш муассасалари) жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларидан фойдаланишини таъминлаш йўли билан уларнинг жисмоний фаоллиги оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг