Ўзбекистонда қўриқчи-роботлар пайдо бўлди
Ўзбекистонда «Промобот» деб номланган Россия қўриқчи роботлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Промобот» компанияси хабар берди.
«Промобот» Россия роботлар хизмати Тошкентдаги йирик қўриқлаш ускуналари шоу-румида иш бошлади», дейилади ишлаб чиқарувчилар изоҳида.
Роботнинг вазифалари дўконларда патруллик қилиш, дўкон ходимлари ва меҳмонларни видеокузатувга олишдан иборат. У ўзига ўрнатилган датчиклар орқали эркин ҳаракатлана олади. Шунингдек, компания фаолиятига доир саволларга жавоб ҳам беради.
Робот инглиз вa рус тилида гаплашади. Бошқа қурилмалар билан ҳам алоқага киришади. Вокзаллар, савдо марказлари ва одамлар гавжум жойлардаги экотизимни ҳам қўриқлайди.
Компания директорининг айтишича, «Промобот» инсон омили хатоларидан мутлақо холи. Масалан, чарчамайди, ташриф буюрувчиларга қўполлик қилмайди, ишга кеч қолмайди ва ҳеч қачон адашмайди.
Ҳозирги пайтда «Промобот» Қозоғистон ички ишлар департаментлари, Германия корхоналари ва Абу-Даби полициясида иш бошлаган. Бирлашган Араб Амирликлари яна 3 та роботга буюртма берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter