Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ: Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари ошди

ИИВ: Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари ошди

Фото:«Xabar.uz»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 59 921 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 10 100 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 8 588 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 8 644 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 5 712 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 4 381 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 4 188 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 3 457 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 3 416 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 2 412 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 187 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 115 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 053 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 997 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 671 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Мисол учун, 13 апрель куни Тошкент шаҳрида яшовчи 1963 й.т. В.Л. ўзининг хонадонида 1991 й.т. В.Г. ҳамда А.Ш.ларни йиғиб, спиртли ичимлик ичиб, карантин қоидаларини бузганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

13 апрель куни Жиззах вилояти, Арнасой туманида яшовчи 1974 й.т. О.Х. ва Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи 1996 й.т. О.К.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг