Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Huawei компаниясининг «Seeds for the Future 2021» таълим лойиҳасига старт берилди

Ўзбекистонда Huawei компаниясининг «Seeds for the Future 2021» таълим лойиҳасига старт берилди

Фото: Huawei

1 ноябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) медиа марказида Huawei компанияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Seeds for the Future 2021» таълим лойиҳасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

IT соҳасидаги тўртта университет талабалари сунъий интеллект, 5G, булутли ҳисоблаш, нарсалар интернети каби кўплаб илғор технологиялар ва ечимларни ўрганиш бўйича ўқув дастурида иштирок этишади.

«Seeds for the Future 2021» дастури бутун дунё бўйлаб 130 та мамлакат ва минтақадан иштирокчиларни ўзида бирлаштирган флагман таълим лойиҳаси бўлиб, унда дунёдаги 500 та университетнинг талабалари иштирок этади. 9000 нафар энг яхши талабалар, жумладан, Huawei компаниясининг Хитойдаги бош қароргоҳига ташриф буюрган офлайн иштирокчилар ва 2020 йилги лойиҳанинг онлайн иштирокчилари дастур бўйича амалиёт ўтадилар.

Ўзбекистонда еттинчи йилдирки, IT университетлар талабаларига АКТ соҳасида билимларини ошириш, етакчилик кўникмаларини мустаҳкамлаш бўйича маърузалар тинглаш, бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар билан маданий қадриятларни алмашиш, шунингдек, Хитой урф-одатлари ва маданияти билан танишиш имкониятини берувчи «Seeds for the Future 2021» лойиҳаси ишга туширилди. Ўтган йилларда лойиҳа доирасида ТАТУнинг 50 нафар талабаси Хитойда, компаниянинг бош офисида амалиёт ўташганди.

2020 йилда пандемия туфайли «Seeds for the Future 2021» лойиҳаси онлайн форматда ташкил этилди. Лойиҳада ТАТУ, ИНҲА ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактабдан 29 нафар талаба ва ўқувчи иштирок этди. 2020 йилги дастур тўлиқ онлайн форматда бўлиб ўтиб, унда хорижий экспертларнинг маърузалари, Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг кўргазма залига виртуал саёҳат, шунингдек, Huawei компаниясининг Евроосиё минтақавий офиси мутахассисларининг рақамли иқтисодиёт бўйича махсус ташкил этилган тақдимоти ўтказилди.

Тузилган меморандумлар доирасида 2021 йилги лойиҳа иштирокчилари тўртта университет — ТАТУ, Тошкентдаги Амити университети, Тошкентдаги Yeoju техника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари бўлди. Бу йил «Seeds for the Future 2021» гибрид форматда Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг офисида бўлиб ўтади, унда Huawei компаниясининг Хитойдаги штаб-квартираси билан тўғридан-тўғри уланишлар, технологиялар бўйича олдиндан ёзиб олинган курслар, компаниянинг кўргазма зали бўйлаб экскурсия ва қуйидаги мавзулардаги маърузалар мужассамлаштирилган: Барқарор ривожланишда технологияларнинг таъсири; «Huawei mobil servislari» (HMS) ва дастурчилар учун имкониятлар. Лойиҳа давомида иштирокчилар ўзларининг Tech4Good лойиҳасини ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланадилар: улар инновацион технологияларнинг ижтимоий соҳадаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришлари керак бўлади.

«Бу йил Huawei компанияси Ўзбекистоннинг етакчи IT университетлари билан АКТ соҳасидаги истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандумларни имзолади. «Seeds for the Future 2021» лойиҳаси ушбу келишувларнинг энг асосий бандларидан биридир, чунки у ёш АКТ ходимларининг салоҳиятини юзага чиқариш, уларни юқори технологиялар соҳасида ютуқларга эришишга илҳомлантириш ва компаниямиз мутахассислари тажрибасини ўрганиш имконини беради. Лойиҳа ҳали ҳам Huawei компаниясининг штаб-квартирасига ташриф буюришсиз янги форматда амалга оширилмоқда, бироқ биз рақамли технологиялар бизга мана шундай пандемия шароитида ҳам дунё бўйлаб талабаларни бирлаштириш имкониятини бераётганини кўриб турибмиз», — деди Huawei компанияси директорининг Ўзбекистондаги ўринбосари жаноб Го Фенг.

Маросимда талабалари 2021 йилги лойиҳада иштирок этаётган олий таълим муассасалари ректорлари табрик нутқи билан сўзга чиқишди. Лойиҳа тақдимотини ўтган йилги дастур иштирокчиси Мадина Долотказина ўтказди.


«Seeds for the Future 2021» — Huawei компанияси томонидан ўз корпоратив ижтимоий мажбуриятини бажариш доирасида амалга оширилган глобал дастурдир. 2017 йилда Ўзбекистоннинг «Seeds for the Future 2021» лойиҳасининг 4 нафар иштирокчиси Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир камар, бир йўл» халқаро саммитида иштирок этиш учун таклифнома олди, унда иштирокчилар саммитга 30 та мамлакатдан ташриф буюрган давлат ва ҳукумат раҳбарлари олдида лойиҳа тақдимот билан чиқиш қилишди. 2019 йилда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида иштирок этиб, лойиҳа иштирокчиларини табриклаган, IT соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш қанчалик муҳимлигини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг