Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти бошланяпти

Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти бошланяпти

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинган. Унга кўра, «ижтимоий норма» тизими жорий этилади.

Электр энергияси учун ижтимоий норма 250 кВт соат этиб белгиланиши кутилмоқда. Яъни бир ойда 250 кВт соатдан кўп электр ишлатилса, арзон нархда, шундан ошиб кетса, қимматроқ тўланади.

Табиий газ бўйича аҳоли учун бир ойлик ижтимоий норма иситиш мавсумида 700 куб метр, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метр этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.

Йилнинг иситиш талаб этилмайдиган даврида эски қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи барча абонентлар, янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи 99 фоиз ҳамда ҳовлиларда яшовчи 86 фоиз абонентлар ойига ўртача 200 куб метргача табиий газ истеъмол қилади. Иситиш мавсумида эса эски қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи барча абонентлар, янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи 93 фоиз ҳамда ҳовлиларда яшовчи 64 фоиз абонентлар ойига ўртача 700 куб метргача табиий газ ишлатади.

Масалан:

  • аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм (ҳозирда 295 сўм), 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм;
    (табақалаштирилган нархларда 250 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт.с гача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади).
  • аҳоли учун 1 куб м. табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида, яъни октябрь-март ойларида 700 куб метргача – 410 сўм (ҳозирда 380 сўм), 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун –1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм.
    (иситиш мавсумида 700 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1 000 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади. Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил этади).

Қарор лойиҳасига кўра, 2026 йилдан бошлаб табиий газ, электр энергияси ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг