Ўзбекистонда авиапарвозлар нархи қимматлади

2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 6,5 фоизга ошган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,8 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 2,7 фоизга арзонлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter