Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 15 мингга яқин кўприк таъмирталаб аҳволга келиб қолгани айтилди

Ўзбекистонда 15 мингга яқин кўприк таъмирталаб аҳволга келиб қолгани айтилди

Ўзбекистонда мавжуд 14 446 та кўприк ва йўл ўтказгичнинг 5 476 таси таъмирталаб ҳолатда. Бу ҳақда АОКА ўтказилаётган матбуот анжуманида  «Кўприкқурилишфойдаланиш» Унитар корхонаси раҳбари Анорбой Аннақулов маълум қилди.

Унитар корхона фаолияти давомида умумий узунлиги 140 км дан зиёд 1424 та кўприк, йўл ўтказгич ва тоннел қуриб битказилган. Умумий узунлиги 13 км ли 270 та сунъий иншоот барпо этилган.

Хатлов натижаларига кўра республика ҳудудидаги мавжуд кўприк ва йўл ўтказгичларнинг умумий сони 14 446 донани ташкил этади.

Ушбу кўприкларнинг техник ҳолати визуал ўрганилганда 5 476 таси таъмирталаб эканлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, аксарият таъмирталаб кўприклар анча олдин қурилган бўлиб, ушбу кўприкларнинг бугунги кунда юк транспорт воситаларини кўтариш қобилиятига мос келмайди.

Автомобил йўллари қўмитаси томонидан 2020 йилда 100 дан ортиқ кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.

2021 йилда ушбу кўрсаткичларни бир бараварга кўтариш режалаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ йўл кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишларини амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур таъмирталаб ва яроқсиз кўприкларни таъмирлаш ишлари учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 16,0 трлн.сўм миқдорда маблағ талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг