Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Россия матбаачилари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Россия матбаачилари ҳамкорлик қилади

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон ва Россия матбаачилари ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда 2018 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев ҳамда Россиянинг энг йирик матба корхоналаридан бири «Парето-принт» нашриёт-полиграфия комплекси бош директори П.Арсеньев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

Аввал хабар берилганидек, бугун XX «Қадоқлаш ва босма иши – O’ZuPACK – O’ZBEKinPRINT – O'ZuPACK 2018» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Кўргазмада жаҳоннинг 15 мамлакати, жумладан, Австрия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, АҚШ, Туркия, Франция, Россия, Ўзбекистон, Финляндия ҳамда Япониядан 66 та компания ва бренд қатнашмоқда.

– 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган «Парето-принт» компанияси бугунги кунда Россия китоб бозорининг 15 % маҳсулотини нашр қилиши билан ажралиб туради, – дейди П.Арсеньев. – Биз Ўзбекистон китоб бозорини ўрганиб чиқдик ва бу борада ўз хизматларимизни таклиф қилмоқчимиз.

Шунингдек, учрашув давомида П.Арсеньев «Парето-принт» нашриёт-полиграфия комплексининг иш фаолияти, компания эришаётган ютуқлар, уларнинг қамров доираси, фойдаланилаётган замонавий техник ускуналар ҳақида батафсил маълумот берди.

– Биз «Парето-принт» компаниясини технологик жиҳатдан модернизациялашган корхона сифатида яхши биламиз. МДҲ давлатлари ичида компания замонавий ускуналар бўйича етакчи ўринлардан бирида туради, – дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев. – Сизлардаги инновацион ривожланиш ва илғор тажрибаларни ўрганиш ўзбекистонлик матбаачилар учун фойдадан холи бўмайди. Ҳамкорлигимизни мана шу йўналишда олиб боришни таклиф қилган бўлардим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг