Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони Украина ТИВга сўров жўнатди

Ўзбекистон томони Украина ТИВга сўров жўнатди

Ўзбекистоннинг Киевда жойлашган элчихонаси баёнот билан чиқди. 

Айтилишича, Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.

Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг босиб олинган ҳудудларига ишлашга борган ўзбекистонликлар урушга жалб қилингани айтилганди. Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси эса Ўзбекистон фуқароларини жавобгарликдан огоҳлантирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг