Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. ТИВ баёнотида ушбу ҳолатнинг «Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига» сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади.

«БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортилиши тарафдоримиз.

Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди», – дейилади ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, жорий йил 31 май куни Шимолий Корея сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқувчи ракета ташувчи учирилганини эълон қилган ва бир муддат ўтиб, ракета режа қилинган манзилга етиб бормагани ҳамда радарлардан ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Кейинроқ Шимолий Корея ракетасининг Жанубий Кореянинг Очеон-до оролидан 200 километр ғарбда денгизга қулаганини маълум қилинди.

Япониянинг NHК телеканали ҳам манбаларига таяниб, ракета парвоз пайтида радарлардан ғойиб бўлгани ва унинг бир қисми Корея ярим оролининг ғарбий соҳиллари яқинида денгизга қулагани ҳақида хабар тарқатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг