Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон пиёз экспортида рекорд қайд этди – EastFruit

Ўзбекистон пиёз экспортида рекорд қайд этди – EastFruit

EastFruit таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон Европа ва Яқин Шарққа пиёз етказиб бериш билан боғлиқ кескин вазият фонида яхшигина фойда кўрган.

Мамлакатда пиёз экспортига қўйилган тақиқ олиб ташланган сана (2023 йилнинг 15 марти)дан бошлаб то 2023 йилнинг май ойи охирига қадар Ўзбекистон 157 минг тоннадан ортиқ пиёз экспорт қилган.

“Бу қисқа вақт ичида янги рекорд. 2,5 ой давомида пиёз экспортидан тушган умумий тушум 29,2 миллион АҚШ долларига етди”, – дейилади нашр чоп этган мақолада.

Пиёз экспорти март ойи ўрталаригача тақиқланган бўлишига қарамай, 2023 йилнинг май ойи охири ҳолатига экспорт ҳажми 2022 йилдаги жами экспортга нисбатан 33 фоизга юқори бўлган.

Ўз навбатида экспорт географияси ҳам сезиларли даражада кенгайгани кўринади. Ўтган йили ўзбек пиёзи асосан шу минтақанинг олти давлатига ва Украинага жўнатилган бўлса, 2023 йилда ўзбек пиёзига 18 давлат харидор бўлган.

Жумладан, нашрга кўра, Европа Иттифоқининг бешта давлати Ўзбекистондан пиёз импорт қилмоқда. Улар –  Польша, Латвия, Литва, Эстония ва Чехия. Шарқий Европада эса ўзбек пиёзининг катта ҳажми Украина, Молдова ва Грузияга етказиб берилган.

Пиёз маҳсулоти энг кўп Қозоғистон (92,3 минг тонна), Россия (47,3 минг тонна), Қирғизистон (7,1 минг тонна), Беларус (3,1 минг тонна) ҳамда Латвия (1,9 минг тонна) давлатларига экспорт қилинган.

Маҳсулот, жумладан, нисбатан ноодатий бўлган, Покистон (51 тонна) ва Ироқ (47 тонна)қа ҳам экспорт қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг