Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўз маҳсулотларини божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон ўз маҳсулотларини божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар дастурига қабул қилинди.

GSP+ иштирокчиси сифатида Ўзбекистон стандарт GSP схемасидан кўра кўпроқ қўшимча иқтисодий манфаатларни олади. Яъни, Стандарт GSP линиясининг 2/3 қисми маҳсулотлар линейкаси бўйича тарифлар бекор қилинади.

Бугунги кунда мамлакатимиз Европа Иттифоқига 3000 турдаги маҳсулот  божхона тарифларисиз ва 3200 турдаги маҳсулот арзонлаштирилган тўловлар асосида экспорт қилаётган бўлса, 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиш мумкин.

GSP+ схемасидан бугунги кунда 9 та давлат фойдаланмоқда, МДҲ давлатларидан яна Арманистон ва Қирғизистон ҳам бенефициар ҳисобланади.

GSP+ схемаси қатор мажбуриятларни ҳам юклайди. Масалан, мамлакат инсон ҳуқуқлари, экология, меҳнат ҳуқуқлари, самарали бошқарувга оид 27 та Халқаро конвенцияларни самарали бажариш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ўзбекистон томони иккита қонун - Жиноят ҳамда Меҳнат кодексларини қайта кўриб чиқиши жараёнига эътибор қаратаётганини расман маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг