Ўзбекистон ўтган йилгидан 14,4 минг тонна кўпроқ гилос экспорт қилди
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 15 та давлатга қиймати 38,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 32,8 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар, жумладан:
- Россия – 19,8 минг тонна
- Қозоғистон – 6,4 минг тонна
- Қирғиз Р. – 6,1 минг тонна
- Беларусь – 333 тонна
- БАА – 36 тонна
- Хитой – 29 тонна
- Малайзия – 17 тонна
- Саудия Арабистони – 10,5 тонна
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 33,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 25,4 минг тонна гилос экспорт қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter