Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон либерал-демократик партиясига янги раис сайланди

Ўзбекистон либерал-демократик партиясига янги раис сайланди

Фото: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси биносида O‘zLiDeP Сиёсий кенгашининг навбатдаги – X йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзоси Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раислигига шу пайтга қадар Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган Актам Ахматович Ҳаитов сайланган.

Маълумот учун, Актам Ҳаитов 1974 йилда туғилган. 1994 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. 2016 йил октябридан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори, унга қадар – 2014 йил сентябридан «Биокимё» АЖнинг иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директори бўлган.

2010 йил мартидан 2014 йил июлига қадар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, партиянинг аввалги раиси Содиқжон Турдиев Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига ҳоким этиб тайинлангач, унинг вазифасини шу пайтга қадар вақтинча Баҳтиёр Якубов бажариб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг