Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жамоаси медаллари сони 10 тага етди!

Ўзбекистон жамоаси медаллари сони 10 тага етди!

Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритган медаллари сони 10 тага етди. Бир оз аввал пара-дзюдочимиз Нафиса Шерипбаева -63 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Маҳоратли вакилимиз бронза медали учун кечган курашда испаниялик Марта Арсега қарши татамига чиқди. Шерипбаева ўз устунлигида кечган беллашувда иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига учинчи бронза медалини тақдим этди.

Ҳозиргача паралимпиячиларимиз 4та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалларига эга чиқишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг