Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 6,2 фоизгача тезлашди – Марказий банк

Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 6,2 фоизгача тезлашди – Марказий банк

2024 йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг ўсиш суръати 6,2 фоизгача тезлашди.

Марказий банк берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳисобот даврида хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси ва қурилиш соҳаларидаги юқори ўсиш суръатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноати соҳаларида инвестицион фаолликнинг ошиши кузатилган.

Шунингдек, меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бироқ, ишчи кучи таклифида маълум сегментация мавжуд бўлиб, юқори малакали соҳаларда талабнинг тўлиқ қондирилмаётганлиги кузатилмоқда. Бу эса, тегишли соҳаларда иш ҳақларининг юқорироқ ўсишига олиб келмоқда.

Сўмнинг реал алмашув курси динамикаси эса йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланиб, узоқ муддатли тренди доирасида шаклланди. Ташқи савдо ҳамкорлар миллий валюталари курслари ва инфляциялари бўйича прогнозларни инобатга олганда реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти.

Янгиланган прогнозларга кўра, ЯИМ ўсиши йил якунига 5,2-5,7 фоиз оралиғида бўлиши кутилмоқда.

«Иқтисодий ўсишнинг янгиланган прогнози аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари харажатларидаги таркибий ўзгаришлар ҳисобига келгусида истеъмол талабининг маълум маънода мақбуллашиши билан боғлиқ.

Айни пайтда, хусусий инвестицияларда юқори фаоллик, фискал рағбатлантиришлар ва аҳоли даромадларининг ўсувчи динамикаси ўтган йиллардаги каби жорий йилда ҳам иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлади», – дейилади МБ пресс-релизида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг