Ўзбекистон интернет нархлари бўйича БМТ кўрсаткичини бажарган 4 давлатдан бири бўлди
Ўзбекистон БМТнинг кенг полосали мобил интернет хизматлари нархи бўйича икки фоизлик фойдаланиш кўрсаткичларини бажарган давлатлар қаторига кирди, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.
БМТ Халқаро электр алоқа иттифоқининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган 4 давлат қаторидан жой олди.
Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш (BPO)» мавзусида ташкил этилган халқаро давра суҳбатида сўзлаган нутқида айтди.
«Ўзбекистон ўтган йилда кенг полосали интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик фойдаланиш кўрсаткичини бажарган ҳолда 4 та янги иштирокчи (мамлакат) қаторидан жой олганини мамнуният билан қайд этаман» – деди Марко Мантованелли.
Ўзбекистон ҳукумати рақамли трансформацияни ўзининг стратегик кун тартибига қўйиб келмоқда.
Ўзбекистон иқтисодий ўсиши ва янги иш ўринларини яратишда рақамли ривожланишнинг муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда рақамли трансформацияни ўзининг стратегик кун тартибига юқори даражага қўйилди. Кўплаб дастурлар, жумладан, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва келгуси беш йилга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида рақамлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, мамлакатда 600 мингга яқин янги иш изловчилар 200 мингдан кам бўлмаган иш ўринлари учун рақобатлашганини, бугунни кунда Ҳукумат ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратаётгани, рақамли кўникмаларни мустаҳкамлаш, IT ва бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO) хизматларини кўпайтириш, Ўзбекистонда, айниқса, ҳудудларда юқори даражадаги масофавий иш ўринларини яратиш бўйича янги устуворликларга эришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter