Ўзбекистон элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг БААдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Aбдулазиз Aққулов ушбу мамлакат президенти Муҳаммад ибн Зайд Aл-Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тантанали маросим Aбу-Дабидаги «Қаср Aл-Ватан» қароргоҳида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида БAA президенти бугунги кунда Ўзбекистон-БAA муносабатлари жадал ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлади.
Расмий Aбу-Даби Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун барча чораларини кўришга тайёрлиги қайд этилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter