Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон BPO хизматларига ихтисослашади (видео)

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Жаҳон Банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларида аутсорсинг (BPO)» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда рақамли иш ўринларини яратиш, шу жумладан, ёшларнинг салоҳиятини ошириш бўйича IТ ва бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO), шунингдек билим жараёнлари аутсорсинги (KPO) хизматларини кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати IТ-аутсорсинг салоҳиятини ёрқин намоён этган ҳолда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг рақамли кўникмаларини ошириш учун барча вилоят ва туманларда BPO’га ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиб, ушбу имкониятларни кенгайтирмоқда.

Тадбирда  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Марко Мантованелли, шунингдек мамлакатимиз мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирок этиб, рақамли ривожланишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, баҳолаш усуллари ҳамда Ўзбекистонни рақамли ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистонда BPO хизматларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, бу жараёнларга ёшларни кенг жалб этиш, аутсорсингга ихтисослашган компаниялар тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди. Бу ҳақда батафсил видеорепортажда сўз боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг