Аргентинанинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Эдуардо Антонио Зуайн Аргентинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида). Бугун, 23 июн куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов уни қабул қилган.
Норов элчига ишонч ёрлиқларини топшириб, дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилаган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Аргентина ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.
«Эдуардо Антонио Зуайн таъкидлаганидек, Аргентина Янги Ўзбекистонни Ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатиб, республиканинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида кечаётган ўзгаришларни олқишлайди. Буенос-Айрес Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришни устувор вазифа деб билади ва бу борада қатъий амалий чоралар кўришга тайёрдир», дейилади ТИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter