Озарбайжонда пенсия ёшини пасайтириш таклиф қилинди
Озарбайжон Миллий мажлиси депутати Али Масимли 2017 йилдан бери мамлакатда пенсия таъминоти қаттиқлашганини танқид қилди. Бу ҳақда «Report» ёзмоқда.
«Озарбайжонда демографик вазият олдингидек эмас: беш ва ундан кўп фарзандли оилалар сони қисқарган. Кўп болали оила тушунчасини қайта кўриб чиқишимиз керак», — деди депутат.
«Сўнгги 30 йилда пенсия ёши жиддий ўзгартирилмади. Худди шу даврда ўртача умр кўриш ёши икки йилга ошди. Эркаклар учун пенсияга чиқиш ёши 63, аёллар учун 60 ёшлигича қолмоқда», — таъкидлади Али Масимли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter