Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик Марказий Осиё учун янги йўлларни очади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик Марказий Осиё учун янги йўлларни очади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотлари экспорти учун ҳам муҳим, деди АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Жеймс О’Брайен.

Унинг айтишича, Марказий Осиё мамлакатларидан товарлар экспорти ҳозирда Россия, Хитой, бошқа муқобил йўллар, жумладан, Озарбайжон орқали ўтмоқда.

«Шундай йўллардан бири Грузия орқали Қора денгизга чиқади, бироқ бошқа, янада истиқболли йўналиш Озарбайжон, Арманистон ва Туркия орқали ўтиши мумкин. Шу нуқтаи назардан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик битимига эришиш жуда зарур, бу урушга ва 1990-йиллардан буён давом этаётган даҳшатли низога нуқта қўяди», — таъкидлади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг