Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз тилини билганга мукофот: «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» танлови якунланди

Ўз тилини билганга мукофот: «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» танлови якунланди

Фото:«UzReport.news»

Ўзбек тилини ривожлантириш ва халқаро миқёсда нуфузини ошириш, давлат тили сифатида ўқитилишида илғор педагогик фаолиятни қўллаб-қувватлаш, она тилининг ўқитиш методикасини такомиллаштириш мақсадида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танлови эълон қилинган эди.

Танлов Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмалари ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган. 

Танловда «Энг яхши бадиий асар» номинациясининг наср йўналишида ва назм йўналишида, «Энг яхши публицистик мақола» номинациясида, ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган хорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар)га қаратилган йўналишида, «Энг яхши ижтимоий роликлар» номинациясида ғолиблар аниқланди. 

1-ўринни эгаллаган ғолиблар 22 млндан, 2-ўрин 16 млндан, 3-ўрин 11 млндан кўпроқ пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг