Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқди
Ягона умумреспублика Процессинг маркази маълумотларига кўра, Uzcard муассислари рўйхатида ўзгариш юз берди.
Унга кўра, Ойбек Турсунов Ботирович Uzcard таъсисчиларининг рўйхатида қайд этилмаган. Аввалроқ, у компаниянинг 75 фоиз акцияга эгалик қилиши маълум бўлган эди.
Янги рўйхатга кўра акциялар қуйидагича тақсимлаган: Ўзмиллийбанк 51 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк, Ипотека-банк ва Алоқабанк - ҳар бирига 6 фоиздан, қолган 25 фоизи жисмоний шахсларга тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter