Кассир аёлнинг хатоси пенсионерни миллионерга айлантирди
Канадалик пенсионер кассир аёлнинг хатоси туфайли миллионер бўлди, деб хабар берди «CTV News Ottawa» телеканали.
Комбермерлик 82 ёшли Майкл Батт лотерея харид қилиш учун кассирга мурожаат қилган. Бироқ аёл адашиб унга бошқа турдаги лотерея чиптасини бериб юборган. Натижада қария бир миллион Канада долларини ютиб олди (тахминан 7,5 миллиард сўм).
Баттнинг айтишича, ютуқли чиптани расмийлаштириб бўлгандан сўнг кассир аёлга чой пули қолдирган.
«Агар у хато қилмаганда бундай бўлмасди», — дея тан олган пенсионер.
Буни қарангки, 80-йилларда Майкл Баттнинг акаси ҳам лотереядан 3,5 миллион Канада долларини ютиб олган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter